6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.