Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти минтақавий шериклик кун тартибини илгари суришда БМТ тузилмалари билан самарали ҳамкорликни қайд этди



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёда конструктив мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида БМТнинг Минтақавий маркази ва бошқа тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилинаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Кейинги бир неча йилда мамлакатимиз ташаббуси билан ва бутун халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда Бош ассамблеянинг минтақадаги шерикликнинг энг долзарб йўналишлари юзасидан тўртта резолюцияси қабул қилинди.

Марказнинг бевосита иштирокида Ўзбекистонда бир қатор йирик халқаро форум ва учрашувлар биргаликда ташкил этилди. Бундан ташқари, Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқоти ва Ёшлар учун превентив дипломатия академияси платформалари ишга туширилди.

Наталья Герман Ўзбекистон Президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги - Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.



  ...