Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ва Хитой ипакчилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтирмоқда



Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси республикамизда ипакчилик саноатини ҳар томонлама ривожлантириш, соҳага замонавий билим ва технологияларни кенг жалб этиш, маҳсулотлар экспорти ҳажмини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси вакиллари иштирокида Хитой ипак корпорацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этди.

Тадбирда Ўзбекистонда ипакчилик саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизнинг бу соҳадаги имкониятлари ва хорижий сармоядорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотлар етказилди.

Томонлар келгусида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириб, ўзбек ипаги сифатини ошириш ҳамда халқаро бозорга олиб чиқишни кенгайтириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди.

Музокарлар давомида, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ипак хом ашёси сифатини янада ошириш мақсадида Хитойнинг йирик компаниялари, таълим ва илмий муассасалари мутахассисларини кенг жалб қилган ҳолда тренинг ва ўқув курслари ташкил этиш, Хитой ҳудудига олиб кирилаётган ўзбек ипак маҳсулотлари улгуржи ва чакана савдосини кенгайтириш мақсадида махсус омборхона ва сақлаш пунктларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича аниқ лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиб, ўзаро алмашишга ҳамда қисқа муддатда ишчи тартибда қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олди.



  ...