Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Конституциясига ижтимоий давлат ҳақидаги нормалар киритилмоқда



Cўнгги йиллар давомида жамиятимиз ва унда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларда халқимизнинг иштироки ва улар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазаларининг аҳамияти ҳар томонлама ортди. Натижада жамиятнинг ҳам ислоҳот ва ўзгаришларга бўлган талаби кун сайин ортмоқда. Бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда рўй бераётган вазиятлар, энг аввало, мамлакатимизни беш йилда ривожлантиришга қаратилган Тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган мақсадларни амалга ошириш нафақат қонунларимизни мустаҳкамлашни, шу билан бирга, Бош қомусимизда ҳам инсон қадрини юксалтиришга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириб, бугунги замон талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Конституциянинг янги таҳририни қабул қилиш бўйича ишлар амалга оширилиб, бу борада умумхалқ референдумини ўтказиш мақсад қилинди.

Ўз навбатида янгиланаётган Конституциянинг 1-моддасида киритилаётган муҳим ўзгариш, яъни мамлакатнинг ижтимоий давлат эканлигини Асосий Қонунимизда акс эттирилиши, шунингдек, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир конституциявий нормаларнинг деярли 3 баробарга ошаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Шу ўринда, бу ўзгаришлар амалда халқимизга қандай фойда келтиради, деган савол туғилиши мумкин.

Давлатнинг ижтимоий ролининнг оширилиши замирида, хусусан, ижтимоий эҳтиёжманд тоифадаги фуқаролар уй-жой билан таъминланади. Энг кам ойлик иш ҳақи эса инсонга муносиб турмуш шароитини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Шунингдек, фуқароларнинг кафолатланган тиббий ёрдам олиш ҳуқуқлари таъминланади. Бу каби мисоллардан яна кўплаб келтириш мумкин. Ўз ўрнида, Конституцияда ёшларнинг олий ўқув юртларида грант асосида давлат ҳисобидан таълим олиш ҳуқуқи, яъни “иқтидорли ёшларга давлат ҳисобидан олий таълим олиш имконияти” кафолатланади. Демак, олий таълим муассасаларида давлат грантлари бўйича доимий квоталар ажратиб борилади ва бу тартиб ҳеч қачон бекор қилинмайди.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда жамият олдида турган мақсад ва вазифалар, муаммоларга ечимлар топиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу ўринда давлатнинг ижтимоий ролини Конституцияда мустаҳкамлаш орқали инсон манфаатларини таъминлашни ҳам янги босқичга кўтариш мумкин. Бунда эса, Конституциянинг янги таҳририда кўрсатиб ўтилган қонуний кафолатлар алоҳида аҳамиятга эга.

Нилуфар Дониерходжаева,

“Тараққиёт стратегияси” маркази эксперти



  ...