Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистонлик тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳоладилар – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқоти



Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўров натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди (жорий йилнинг март ойига нисбатан +10 пункт). Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 10 пунктга ошди ва кутиш кўрсаткичининг энг сезиларли ўсиши (+ 11 пункт) қишлоқ хўжалигида ҳам кузатилмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги сектори хавф-хатар ва шокларга нисбатан энг барқарор характерга эга бўлиб, ҳукумат томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар унинг самарадорлигини оширади, деб ҳисоблайди экспертлар.

2022 йил 10 май, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Апрель ойида икки йўналиш бўйича ўтказилган сўровда 1000 дан ортиқ корхона иштирок этди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Танламада Жаҳон банкининг "Enterprise Survey" тармоқлароро стратифиқациялаш методологиясидан фойдаланилган.

Жорий йилнинг март ойи билан таққослаганда, ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ўзгаришсиз қолди ва 54 пунктни ташкил этди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

Тармоқ контекстида қишлоқ хўжалигидаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 61 пунктни, хизмат кўрсатишда - 55 пунктни (2022 йил март ойида – 59 пункти), қурилиш – 51 пунктни (2022 йил март ойида – 56 пункт) ва саноат – 48 пунктни (2022 йил март ойида – 50 пункт) ташкил этди.

Ишбилармонлик муҳитининг умумий индикаторидаги ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларига тузатишлар билан боғлиқ:

Ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолат кўрсаткичи 33 пунктни ташкил этди, бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди.

Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши 33%ни ташкил этди. Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга, тадбиркорларнинг 32% – яхшиланди, 51% – ўзгармади ва 17% – ёмонлашди деб жавоб берди.

41% корхоналарда товар/хизматларга бўлган талаб яхшиланди, ходимлар сони эса 23% корхоналарда ошди.

Қишлоқ хўжалигидаги ҳозирги ҳолат кўрсаткичи 43 пунктни, хизмат кўрсатишда – 34 пунктни, саноатда – 20 пунктни ва қурилишда – 34 пунктни ташкил этди.

Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 78 пунктни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги умидларини оптимистик деб акс эттиради.

Тадбиркорларнинг 81% ўзларининг бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонишади. 73% корхоналарда товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши, респондентларнинг 65% ишчилар сонининг кўпайишини кутмоқда.

Тадбиркорларнинг 35% товарлар/хизматлар нархи кейинги 3 ой ичида ўзгармайди деб ишонади, 30% респондентлар нархлар кўтарилишини, 28%и ўз товарлар/хизматлар нархи яқин келажакда қандай ўзгаришини билишмайди ва 6%и нархлар пасаяди деб тахмин қилишмоқда.

Тармоқлар кесимида ишбилармонлик фаолиятининг истиқболларини кутиш кўрсаткичи: қишлоқ хўжалиги – 80 балл, саноат – 79 балл, қурилиш – 70 балл ва хизматлар – 77 балл.

Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболдаги кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги 3 ой ҳам давом этади.

Сўровда иштирок этган тадбиркорлар орасида 37% тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидладилар.

 

Ишбилармонлик муҳити индикаторининг динамикаси

Тармоқлар кесимида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи динамикаси

Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тел.: (+998) 78 150-02-02 (416)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Тел.: (+998) 78 150-32-20 (417)

 

 



  ...