Тадбирда Хитойда таълим олаётган ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар, Хитой илмий ва тадбиркор доира вакиллари, ақлий марказлар экспертлари ва журналистлар иштирок этди.
Иштирокчиларга Ўзбекистондаги бугунги ривожланиш жараёнлари, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳолати ҳақида ахборот берилди.
Ватандошлар билан мулоқот давомида Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар, уларнинг юртимиз равнақи учун бўлган аҳамияти тушунтирилди. Ватандошлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Конституцияга ўзгартишлар бўйича референдумда фаол иштирок этишларини таъкидлашди.
Иштирокчилар эътиборига ўзбекистонлик ёш санъаткор, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева ижросидаги куй-қўшиқлари ҳавола этилди.
Шунингдек, меҳмонларга ўзбек миллий таомлари улашилди.
Тадбир давомида мамлакатимиздаги «Яшил макон» миллий ташаббуси доирасида элчихона ҳовлисида дарахт экиш маросими ҳам ўтказилди.
Ватандошларимиз ўз таассуротларини шундай баён қилишди.