Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Електротехника ва инновацион технологиялар соҳасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда



Ўзбекистон элчихонаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзелтеҳсаноат уюшмаси ва Хитой ускуналар ва Електротехникани экспорт ва импорт қилиш палатаси ваколатхонаси билан биргаликда тегишли идоралар ва компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда электротехника ва инновацион технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ўзаро манфаатли ишлаб чиқариш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш салоҳияти тақдим етилди.

Истиқболли лойиҳалар ва технологиялар бўйича ахборот алмашиш механизмини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш, савдони ривожлантириш, қўшма кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маслаҳатлашувлар, шунингдек, потенциал шерик компаниялар учун таклифларни шакллантириш каби соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашга келишиб олинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар май ойида икки мамлакатнинг ихтисослашган компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказишга келишиб олдилар.



  ...