Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар



16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари ўзаро савдони кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма Лойиҳалар офиси доирасида устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу маънода, “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси ва Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.



  ...