Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Хусусий клиника тиббиёт кластерига айланди



Тиббиётда хусусий секторга имконият берилгани рақобат ва сифатни оширишда муҳим омил бўлмоқда. Фарғона вилоятида бундай муассасалар 720 тага етди. Улардан бири Фарғона шаҳридаги “Meridian” тиббиёт марказидир. 

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

2021 йил декабрда фойдаланишга топширилган клиника замонавий ташхис ва даволаш хизматлари кўрсатиб келмоқда. Бунинг учун Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан замонавий ускуналар келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга.

Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилди. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда, уларга чет эллик ўқитувчилар сабоқ бераётир. Талабалар тиббиёт марказида амалиёт ўтайди.

Шу тариқа бу муассаса замонавий клиникалар, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.

Давлатимиз раҳбари шифокорлар билан суҳбатлашди.

- Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади, буни аҳоли қабул қилди. Чунки одамларимиз яхши яшашга интиляпти, ўз соғлиғига қараяпти. Аҳоли даромадини ошириш бўйича қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз аслида шунинг учун - халқимизнинг соғлом ва фаровон яшаши учун, - деди Шавкат Мирзиёев.

Клиниканинг интервенцион кардиология, кардиохирургия, трансплантология, радиологияни йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.



  ...