Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Президентлар Абай меросига бағишланган кўргазма билан танишдилар



Бугун Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма доирасидаги экспозиция билан танишдилар.

Абай қозоқ халқининг асрий орзуларини, адолат,  инсонпарварлик ва қардошлик ғояларини тараннум этган. Унинг шеърий асарлари ва ноёб “Насиҳатлар” китобига жамланган ҳикматли сўзларини ўқиб, XIX аср охирларида қозоқ даштларидаги турмуш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон музейларидан келтирилган ноёб экспонатлар, жумладан, Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига оид тарихий ашёлар, фотосуратлар, китоблар билан танишдилар.

Абайнинг уч торли дўмбираси, Қўнонбойнинг дўпписи, қўлёзмалари, адиб ва унинг оиласи тасвирланган фотосуратлар томошабинларда қизиқиш уйғотди.

Президентлар кўргазма билан танишиб, мамлакатларимиз маданий ҳаётидаги ушбу муҳим тадбирни тайёрлашга ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирдилар. Бундай тадбирлар дўстлик риштларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, ўзбек халқида қардош қозоқ халқининг тарихига қизиқиш ғоят баландлигидан далолат бериши таъкидланди.

Таъкидлаш жоиз, шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Абай Қўнонбоев меросига бағишланган маданий тадбирлар ўтмоқда.



  ...