Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ–3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2022 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига асосан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун:

 

Биринчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевичга – “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;

адабиёт соҳасида:

Каримов Наим Фатиховичга – “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;

санъат ва меъморчилик соҳасида:

Аликулов Алишер Махмудовичга – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун.

 

Иккинчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

Квинт Владимир Львовичга – “Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: “Тузуклар”га изоҳлар” илмий монографияси учун; 

санъат ва меъморчилик соҳасида (санъат ва меъморчилик соҳасида кўзда тутилган 1 та иккинчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2022 йил учун истисно тариқасида 2 та иккинчи даражали Давлат мукофоти берилиши белгилансин):

Миртаджиев Джалалитдин Турсуновичга (марҳум) – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ва бир қатор хорижий мамлакатларда ишланган ҳайкалтарошлик асарлари учун;  

Мухаммеддинов Нажимаддинга – “Гулла-яшна, Ўзбекистоним!” симфоник поэмаси, “Айжамал” балети ва “Гулойим” операсига ёзилган мусиқий композициялари учун.

 

Ўзбекистон Республикаси  Президенти                               Ш.Мирзиёев



  ...