Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун замонавий савдо-тижорат ва логистика инфратузилмасини яратиш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, уй-жой коммунал хўжалик ва шаҳарсозлик соҳаларида шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларнинг давом эттирилиши қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.