Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси билан телефон орқали мулоқот қилди



7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шу жумладан фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.



  ...