Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида "Кўксарой" қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
Ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.
Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган. Шу билан Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг мамлакатимизга ташрифи якунланади.