Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.