Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди.
13 октябрь куни давлатимиз раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.
14 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
“Марказий Осиё – Россия” саммити ҳам бўлиб ўтди.
Ташриф якунлангач, Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.
Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.