Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди



Бугун Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

Кейинги йилларда ташкилот доирасидаги мулоқот фаоллашиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил ноябрь ойида Самарқандда бўладиган саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарларининг мажлиси арафасида кун тартибини ҳамда савдо, инвестиция, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва гуманитар алмашинув бўйича кўп томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирлар даражасида қатор учрашувлар бўлиб ўтади. 

Ташкилот саммитини пухта тайёрлаш учун ушбу нуфузли минтақавий тузилма котибияти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.



  ...