Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатимизга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Қозоғистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди.