15 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келди.
Покистон ҳукумати раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.