Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар.

Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат Президентлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги самарали раислигини қайд этиб, саммит муваффақиятли ўтишини тилади.

Учрашув якунида икки мамлакат зртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.



  ...