Бу йилги “Инклюзив креативлик: ўзгарган воқелик” мавзусида бўлиб ўтадиган анжуман технологияларнинг жадал ривожланиши, айниқса, сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан боғлиқ ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ўрганишга бағишланади.
Ўзбекистон Марказий Осиёда креатив иқтисодиёт бўйича конференцияга мезбонлик қилаётган биринчи давлатдир.
Анжуман Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Индонезия Туризм ва саноат иқтисодиёт вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференцияси, Жаҳон интеллектуал ташкилоти ва таълим бўйича ҳамкор – Британия Кенгаши билан биргаликда ташкил этилмоқда.
Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ давлатидан маданият ва санъат оламининг икки мингдан ортиқ вакиллари, санъаткорлар, инноваторлар, сиёсатчилар ва тадбиркорлар иштирок этади.
Конференция доирасида креатив иқтисодиёт соҳасидаги вазирлар учрашуви, дунё ва Ўзбекистонда креатив иқтисодиётга бағишланган кўргазма, семинарлар, маслаҳат учрашувлари, амалий машғулотлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.