Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитойдаги ватандошларимиз иштирокида Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатимиз томонидан хориждаги ватандошларимизга қаратилаётган алоҳида эътибор, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида гапириб берилди.
Ватандошлар учун байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомларимиз улашилди, ўзбекона куй-қўшиқлар янгради.