Суҳбат чоғида маданият ва туризм соҳаларидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди ҳамда келгусида турли маданий тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборот берилди.
Чжан Сюй Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, дунё цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳамда улкан туризм салоҳиятини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги маданият ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш давлатларимиз манфаатларига бирдек хизмат қилишини таъкидлади.