Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда



Хитойнинг Шэньси провинцияси маъмурияти ва Янлин замонавий қишлоқ хўжалиги юқори технологиялари кўргазмалар ҳудуди билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистон мутахассислари учун онлайн-семинар ўтказилди.

Икки кунлик ўқув-семинардан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва идоралари вакилларини Хитойнинг камбағалликка қарши амалга оширган чора-тадбирлари, эришган муваффақиятлари ва амалиёти, Шэньси провинциясида мавзуга оид тажриба ва кўникмалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳалқаро савдоси ва электрон тижорат орқали қамбағалликни қисқартириш усуллари, кичик бизнесни ривожлантириш тартиб-тамойиллари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Семинарда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассислар камбағалликни қисқартириш бўйича Хитойнинг Шэньси провинциясида амалга оширилган ишлар ва амалий чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар.

Бундай ўқув курсларини мунтазам равишда давом эттиришга келишиб олинди.



  ...