Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Хитой Халқаро тижорат академияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди



Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Хитой Тижорат вазирлиги ҳузуридаги Халқаро тижорат академияси (Academy for International Business Officials – AIBO) президенти Сун Жонхе билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот якуни бўйича томонлар AIBO имкониятлари доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун савдо-иқтисод, банк-молия ва электрон тижорат каби халқаро савдо учун муҳим йўналишларда семинарлар ва ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олди.

Халқаро тижорат академияси савдо-иқтисодий соҳада кадрлар малакасини ошириш бўйича Хитойнинг  йирик ўқув марказларидан бири ҳисобланади.



  ...