Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Қашқадарё вилоятининг экспорт имкониятлари ва сармоявий салоҳияти Хитой ишбилармон доира вакиллари диққат марказида



Қашқадарё вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида бизнес-форум ташкил этилди.

Тадбирда Хитой савдо-саноат палаталари, йирик компания ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Бизнес-форумда сўзга чиққан Хитой савдо палатаси раиси Чжан Юйцзин Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, Хитой компаниялари мамлакатамиз бозорида фаолият олиб боришга қизиқиши юқори эканлигини билдирди.

«CAMCE» компанияси раиси Ван Бо Ўзбекистон ишбилармон доиралари компаниянинг узоқ йиллик ва ишончли ҳамкорига айланганлигини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, мазкур Хитой компанияси мамлакатимизда ўз фаолиятини янада кенгайтиришга тайёр. У ушбу жараёнда Қашқадарё вилояти компания учун навбатдаги манзил  бўлишига ишонч билдирди.

Форум доирасида ўтказилган тор доирадаги учрашувларда турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

«CAMCE» компанияси раиси Ван Бо:

- Бугун биз Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этдик. Менимча, бу жуда мувафақиятли учрашув бўлди. Қашқадарё вилоятида Хитойнинг ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, савдо палаталари ва бошқа тегишли муассасаларида ишбилармонлик муҳити жорий этилди. Биз давлатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ривожланиб, жадал ўсишига эришганимиздан жуда мамнунмиз.

Компаниямиз анча вақтдан бери Ўзбекистонда ишламоқда. Мамлакатингизда иккита амалий лойиҳани муваффақиятли якунладик. Бир вақтнинг ўзида Навоий вилоятидаги лойиҳада ҳам жуда яхши натижаларга эришдик. Бундан ташқари, мазкур лойиҳалар мамлакатингизга жуда яхши иқтисодий фойда келтирмоқда.

Ҳозир кунда Ўзбекистонда энг муҳим миллий лойиҳалардан бирини амалга оширяпмиз. Яъни, 2025 йил Тошкентда  бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари баҳслари ўтказиладиган спорт шаҳарчаси қурилишида иштирок этаяпмиз. Ўзбекистон ҳукумати компаниямизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб  келмоқда.

 Электротехника ва машиначилик маҳсулотлари экспорти ва импорти бўйича савдо палатаси раиси Чжан Юйцзин:

- Хитойда машинасозлик ва электротехника, савдо, инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳаларида хизматларни мувофиқлаштириш ва тақдим этиш учун масъулмиз.

Биз узоқ вақтдан бери Хитой ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида машинасозлик ҳамда электротехника соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиритиришга  ўз ҳиссамизни қўшиб келаяпмиз. Ўтган йиллар давомида Хитой бозорида Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик учун жуда кўп маълумотларни тақдим этдик.

Хусусан, Ўзбекистондаги сармоявий ҳамкорлигимиз фикр ва маълумотлар алмашинуви орқали яхши натижаларга эришди. Пандимия даврида Қашқадарё вилоятида инвестицион муҳит бўйича ҳамкорлик ҳақида онлайн равишда баъзи маълумотларни алмашдик ва яхши натижаларга эришган онлайн тадбирларни амалга оширдик.

Айниқса, бугунги тадбир давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик учун яхши платформалар ҳакида маълумотга эга бўлдик. Қашқадарёда сармоявий муҳитнинг жорий этилиши келгусидаги ҳамкорликда муҳим аҳамият касб этади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) пилот зонаси инвестицияларни жалб қилиш бюроси директорининг ўринбосари Чжан Шицзюнь:

- ШҲТ пилот зонаси 2018 йилда Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган бўлиб, у халқаро логистика, замонавий савдо, икки томонлама инвестициялар, маданий алмашинув ва бизнес туризм каби тўрт йўналишда фаолият юритади.

Ушбу тажриба зонаси Хитой ва ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш майдончаси ҳисобланади.

Шунингдек, ҳудудда халқаро экспомарказ ҳам мавжуд бўлиб, у ерда Ўзбекистон алоҳида учун павильон ташкил этилган. Унда мамлакатингизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилади.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой форумида иштирок этиш чоғида мен жуда кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлдим. Қашқадарё вилоятининг савдо ва сармоявий имкониятлари, хорижий инвесторлар учун ушбу вилоятда яратилган шарт-шароитлар ҳақида ўтказилган тақдимотда яқиндан танишдим.

Биз Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва ушбу минтақа бизнес вакилларини ШҲТ пилот зонасига таклиф қилишга тайёрлигимизни билдираман.

Хитойнинг «Вейжи» қишлоқ хўжалиги, биология ва технологиялар компаниясининг бош менежери Чжоу Жиа:

- Компаниямиз айни пайтда биологияга алоқадор технологияларни ўрганмоқда. Пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги ҳамда сифатини ошириш масаласи устида  ишлаяпмиз. Бу бизнинг асосий йўналишимиз ҳисобланади. Бундан ташқари, Хитойда 200 дан ортиқ мева-сабзавод сотишга  мўлжалланган дўконларимиз бор. Яна 14 хил номдаги меваларни улгуржи сотиш марказимиз ҳам фаолият юритмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларидан меваларни сотиб олиб, Хитой бозорларига тақдим этадимиз.

Шунингдек, Хитойнинг катта ошхоналари, ишлаб чиқариш корхоналари ва ўқув муассасаларига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берамиз.

Бугунги форумда биз Ўзбекистон ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдик. Мамлакатингиздаги бугунги ўзгаришлар, хорижий ҳамкорлар учун тақдим этилган  имтиёзлар ҳақида билиб олдик.

Ишлаб чиқариш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишдик. Келажакда Ўзбекистондаги шериклар билан қишлоқ хўжалиги ва бизнес соҳасида ҳамкорликни йўлга  қўймоқчимиз.



  ...