Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди.
17 январь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюрди.
Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова шу йил 13 январь куни 68 ёшида вафот этди.