Янгиланган Конституция - сайлов тизимининг ҳуқуқий пойдевори
Сайлов демократик давлатнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, у орқали мамлакатнинг тараққиёти ва истиқболи намоён бўлади. Бу халқнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирок этишининг асосий шаклидир. Ўз навбатида, сайловда қатнашиш асосида фаол фуқаролик позициясини илгари суриш халқимизнинг юксалиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва электорал маданиятини намоён қилади.