Ўзбекистоннинг фаол дипломатияси: 2025 йил - жадал мулоқотдан аниқ натижаларгача
2025 йил Ўзбекистон учун сифат жиҳатидан янгиланиш ва ташқи сиёсий позициясини мустаҳкамлаш босқичи бўлди. Геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган, глобал институтлар трансформацияси, ресурслар ва бозорлар учун рақобат кучайиб бораётган мураккаб ва ноаниқ халқаро вазият шароитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида очиқ, прагматик, фаол ва ташаббускор ташқи сиёсатни изчил амалга ошириб келмоқда. Айнан шундай ёндашув нафақат ташқи алоқаларнинг барқарорлигини сақлаб қолиш, балки уларга мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатлари ва ички ривожланиш вазифаларига мос келадиган янги мазмун бахш этиш имконини берди.