Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Наманганда халқаро асал фестивали ўтказилади



Жорий йилнинг 28–30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида Биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра,  фестиваль давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари асал маҳсулотлари, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйлари ҳақида барча маълумотларни билиб олиш, қолаверса, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, асаларичилик ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш, асалнинг бир нечта навларини татиб кўриш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, тадбир дастуридан республикамизда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Илмий-амалий конференция» ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун консерт, шунингдек асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик асаларичилик соҳасидаги мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестиваль доирасида «Энг яхши қадоқланган асал» ва «Энг табиий асал» номинациялари бўйича танловлар ўтказилади.



  ...